Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Александр Хомяков: "Жамоамиз ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган"

Баҳо:
+ | -

"Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков "Андижон"га қарши кечган учрашувдан сўнг (2:0) матбуот анжуманида иштирок этди. Матбуот анжумани аввало мураббийнинг фикрлари билан бошланди.

- Энг аввало мухлисларимизни бу ғалаба билан табрикламоқчиман. Биз зиммамиздаги масъулиятни яхши ҳис қилиб турган эдик. Ҳиссиётлар жўш ураётганди. Ўйин жанговар руҳда ўтди, гарчи иккита тезкор гол ура олсакда, ўйин шиддати пасаймади. Ҳатто охирги дақиқаларда рақиб ташаббусни ўз қўлига олишга муваффақ бўлдим ва ҳимоямизда катта босим юзага келди. Бахтимизга футболчиларимиз бор куч билан ўйнадилар ва ғалабани ушлаб қолдилар. Бунинг учун уларга раҳмат.

- Легионерлар ўйини Сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ўйин жуда асабий руҳда кечди. Янгилардан Владислав Иванов ва Микита Букаткинлар яхши ўйнадилар, ўз ишларини бажардилар. Иванов яна гол урган бўлса, Букаткин майдон марказида яхши ҳаракатланди.

- Иқбол Бобохоновдан норози бўлгандек кўриндингиз?

- Футболчи бундай масъулиятли ўйинда захирадан майдонга тушганда бирдан киришиб кета олмаслиги мумкин. Умид қиламанки, Иқбол бошқа бундай ўйнамайди.

- Мавсум бундай бошланишини кутганмидингиз? Жамоангиз ҳозир икки ўйинда ғалабага эришиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди.

- Нега кутмас эканмиз, биз ҳар қандай ўйинга ғалаба мақсадида майдонга тушамиз. Шундай экан, нимага бу икки ўйинда ғолиб чиқмаслигимиз керак эди? Тўғри, жамоамиз ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган. Баҳордаги ўйин ҳиссиётларга бой бўлади. Бироқ биз бу қийин жараёндан муносиб ўтмоқдамиз. Ишонаманки, бундан кейин ҳам шундай ишлашда давом этамиз.

- Ҳужумдаги муаммолар сизни ташвишлантирмайдими? Ҳужумчиларингиз бир қатор қулай вазиятларни кўкка совурдилар.

- Албатта бундан ташвишга тушаман. Жамшид Ҳасанов ва Қўзибоевда иккинчи бўлимда яққол имкониятлар бўлди, аммо гол ура олмадилар. Ҳужумчилар урган голига қараб мукофот пули оладилар. Демак ўз ишларини бажаришлари керак. Агарда ўша вазиятларда гол урилганда, ўйин мутлақо бошқача кечарди. Бу борада кўп ишлашимизга тўғри келади. Бугунги учрашувда бўлгани каби яратилган вазиятлардан албатта гол уриш шарт.

- Наманганда Шоҳруҳ, бу ерда эса Муртазоевни майдонга туширдингиз. Сизда яна ассоий таркибга тортадиган ёш футболчилар борми?

- Бизнинг таркиб катта дея олмайман. Аммо ёш футболчилар бор. Бизда Раҳматуллаев, Холмуродов каби яна футболчилар бор. Аммо мен бу футболчиларни ёш демаган бўлардим. Масалан Муртазоев 23 ёшга тўлган. Шундай экан, ундан бундай ўйин кутишга ҳақлимиз. Бугун у ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олди.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 13:17, 21.03.2015.
Ўқилди: 2403 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.