Кириш Регистрация

Ўзбек дзюдочиси Тбилисида Гран-При турнирида ғолиб бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси аъзоси Шарафуддин Лутфуллаев Тбилисида ўтказилган 2015 йил мавсуми Гран-Присида 60 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди.

Финалгача ўзбек спортчиси уч рақиби билан куч синашди. Улар Франция, Қозоғистон ва Грузия вакиллари эди. Финалда эса германиялик Тобиас Энгльмайэр билан рўбарў келди. Рақиби устидан ғалаба қозонган Лутфуллаев турнир ғолибига айланди.

Шарафуддин Лутфуллаев Тошкентда ўтказилган 2013 йил Гран-Присида ғолибликни қўлга киритган, 2013 йилги Абу Даби Гран Присида кумуш, 2014 йили Бакуда ўтказилган Катта Шлем мусобақасида эса бронза медалларига сазовор бўлди. Энди унинг медаллари сони яна биттага кўпайди.

Шунингдек, терма жамоанинг бошқа аъзоси Диёрбек Ўрозбоев бронза медалига эга бўлди. У Туркия, Арманистон ва Мўғулистон спортчилари устидан ғалаба қозониб, ярим финалда ўша Тобиас Энгльмайэрдан енгилди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда қозоғистонлик дзюдочи устидан ғалаб қозонди.

Тбилисидаги Гран При баҳсларига 42 мамлакатдан 345 спортчи ташриф буюрган бўлиб, улардан 10 нафари Ўзбекистон вакилларидир.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:12, 21.03.2015.
Ўқилди: 3814 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик