Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Сервер Жепаров Кей-лига 3-турида 89 дақиқа ўйнади

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Корея кей-лигасида 3-тур ўйинларининг бир нечтаси бўлиб ўтди. Дастлаб “Бусан” – “Гвангжу” ўйинида меҳмонлар 3:2 ҳисобида драматик ғалабага эришишган бўлса, “Жежу Юнайтед” – “Теджон” ўйинида мезбонлар кей-лига дебютантлари дарвозасига жавобсиз 5та гол йўллашди.

Улсан шаҳридаги "Мунсу Уорлд Кап стадиум"да бўлиб ўтган “Улсан Хёндэ” – “Чоннам Драгонс” ўйини ҳам муросасиз тарзда ўтди. Хабарингиз бор, мезбон жамоа сафида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суради. Бугунги ўйинда ҳам Сервер дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонда ҳаракатланди. Рақиб жамоа сафида эса ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш Стевица Ристич мезбонлар дарвозасига хавф солиб турди. Ўйиннинг 2-бўлим ўрталарида мезбонлар ярим ҳимоячиси Ким Тэ Хван қизил карточка билан жазолангач, меҳмонларнинг босими янада ошди. Шундай бўлса-да “Улсан” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай билди ва ўйин 0:0 ҳисоби билан якунланди. Ушбу ўйиннинг 89-даиқасида Сервер Жепаров захирага олинди.

Бугунги дурангдан кейин ҳам “Улсан” чемпионат жадвали юқори поғоналарида қолди. 4-тур ўйинлари 5 апрелга белгиланган бўлиб, унда Улсан ўз уйида чемпионатда шов-шув кўтараётган “Гвангжу”ни қабул қилади.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:08, 21.03.2015.
Ўқилди: 4590 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик