Кириш Регистрация

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухо «Интер» клубининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Sport.es нашрининг хабар беришича, Италия клуби уругвайлик футболчини ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, ушбу футболчи Испания жамоасига Алессандро Бастонининг ўтиши бўйича клублар ўртасида амалга ошириладиган ўзаро алмашинув келишувининг бир қисмига айланиши ҳам истисно этилмаяпти.

Араухо Ла Лиганинг жорий мавсумида 23 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Чемпионлар Лигасида эса футболчи 10 та баҳсда майдонда кўриниш берди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 20:51, 19.05.2026.
Ўқилди: 3460 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик