Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Touchline нашри тарқатган маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис катта эҳтимол билан Манчестер клубини тарк этади.

Гвардиолани ўз сафига қўшиб олишга Криштиану Роналду тўп сурадиган «Ан-Наср» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби испаниялик мураббийга йилига 150 миллион доллар маош (плюс бонуслар) кўзда тутилган шартнома таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «шаҳарликлар» олти марта Англия Премьер-лигасида, беш марта Лига Кубогида, уч мартадан Англия Кубоги ва Англия Суперкубогида зафар қучишди. Шунингдек, улар бир мартадан Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бош совринига эга чиқишган.

Киритилди: 21:46, 19.05.2026.
Ўқилди: 4974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5222]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4018]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3248]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3093]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2915]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2855]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2336]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2313]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2283]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2249]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик