Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас

Баҳо:
+ | -

Родри Испания терма жамоасидаги шериги Алекс Баэнани «Барселона»га ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда 25 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи «Атлетико» шарафини ҳимоя қилмоқда.

El Nacional нашрининг хабар беришича, Родри Баэнани жуда юқори савияли футболчи деб ҳисоблайди. 2024 йилги «Олтин тўп» соҳиби унга «Камп Ноу»га кўчиб ўтиш ғоясини ҳам таклиф қила бошлагани айтилмоқда.

Бироқ бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Чунки «Атлетико» футболчини қўйиб юборишни истамаслиги мумкин.

Қайд этилишича, «Барселона» Баэна ҳали «Вильярреал»да ўйнаётган пайтда ҳам унинг трансферини кўриб чиққан эди.

Transfermarkt портали Алекс Баэнанинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:08, 30.09.2026.
Ўқилди: 2678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик