Кириш Регистрация

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди

Баҳо:
+1 | -

Жозе Моуриньо аллақачон «Реал» таркибини режалаштиришни бошлади. Португалиялик мураббий жамоа таркибини қайси футболчилар билан тўлдиришни исташини белгилаб олди, бироқ бу рўйхат ҳали якуний эмас.

Шу билан бирга, The Touchline нашрининг қайд этишича, шундай бир қатор футболчилар борки, уларнинг жамоадаги келажаги мавсум олди тайёргарлик жараёнида Моуриньони қай даражада ишонтира олишларига боғлиқ бўлади. Ушбу рўйхатдан Эндрик ва Николас Пас ҳам жой олган — улардан биринчиси ижарадан сўнг «Реал»га қайтаётган бўлса, иккинчиси «Комо»дан қайта сотиб олиниши керак.

Мураббийнинг кузатувида бўлган футболчиларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича: Франко Мастантуоно, Эндрик, Николас Пас, Гонсало Гарсия, Фран Гарсия, Эдуардо Камавинга, Браим Диас, Тьяго Питарч, Рауль Асенсио.

Киритилди: 21:13, 19.05.2026.
Ўқилди: 6946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик