Кириш Регистрация

Дэйли Блинд: "Ван Гал ўйинчиларни қўрқитмайди, тўғрисини айтиб қўя қолади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Дэйли Блинд жамоа бош мураббийи Луи ван Гал ҳақида фикр билдирди.

"Одмалар Ван Гални қаттиққўл деб ўйлайдилар. Аммо бу унинг тўғрисўзлигидан. У одамларга виждонан муносабатда бўлади. Ҳа, баъзан у бирор футболчи учун қўрқинчли туюлиши мумкин. Аммо менга одамлардаги, мураббийлардаги бу феъл ёқади.

Ван Гал қўл остида ҳар бир футболчи ўз вазифасини яхши билади. Ҳаммаси очиқ-ойдин, ўйлашимча, бу футболчиларнинг ишини осонлаштиради. Жамоа сифатида унинг фалсафасига ишонамиз.

Мен ҳам хатога йўл қўяман ва Ван Галдан нима қилиш кераклигини ўрганаман. У жаҳлдор кўриниши мумкин, аммо у ҳақиқатдан ҳам сенга яхши бўлишини истайди. Футбол нуқтаи назаридан у ортиқча гапларни гапирмайди", - дейди Блинд.

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:14, 22.03.2015.
Ўқилди: 3208 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.