Москванинг "Динамо" клуби собиқ ҳужумчиси Андрей Воронин жамоа ҳужумчиси Александр Кокориннинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Ҳақиқатдан ҳам унга бир нима бўлган. Бир ўйнайди, бир захирада ўтиради. Унинг ҳозир қандай формада эканлигини айтиш мушкул. Гол ура олмаяпти? Нима қилар эдик, ура олмаяпти.
У қанча вақт Россияда ўйнаса, шунча ёмон ўйнайверади. Қонун шунақа. У Европага кетиши керак. Саша маълум даражага эришиб бўлган, Россиянинг энг яхши футболчиларидан бири саналади. Аммо буни ҳар доим исботлай олмаяпти. Бу ерда эса мухлислар ва матбуот унинг жонига тегади", - дейди Воронин.