Кириш Регистрация

Дзюдо. Ҳамюртларимиз Гран-При турнирида биттадан олтин ва бронза медалига сазовор бўлдилар

Баҳо:
+ | -

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо кураши бўйича ўтказилган Гран-при туркумига кирувчи йирик халқаро турнирда терма жамоамиз аъзолари биттадан олтин ва бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 42 давлат орасида 8-ўринни банд этдилар.

Терма жамоамиз ҳисобига олтин медални вазни 60 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Лутфуллаев келтирди. Истеъдодли спортчимиз даставвал саралаш беллашувларида франциялик Волид Ҳиар ва қозоғистонлик Елдос Сметовни мағлуб этиб, ярим финалда мезбон спортчи Амиран Папинашвилини, ҳал қилувчи баҳсда эса германиялик Тобиас Энглмайэрни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Ушбу вазн тоифасида иштирок этган яна бир спортчимиз Диёрбек Ўрозбоев бронза медаль билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Гран-При турнирида Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этди:

-60 кг. Шарофиддин Лутфуллаев (олтин), Диёрбек Ўрозбоев (бронза)
-66 кг. Ришод Собиров
-73 кг. Ғиёсжон Бобоев
-81 кг. Яҳё Имомов (7-ўрин), Шаҳзод Собиров
-90 кг. Шерали Жўраев (5-ўрин), Давронбек Сатторов
-100 кг. Рамзиддин Саидов (7-ўрин)
+100 кг. Абдулла Тангриев (5-ўрин)

Маълумот учун. Мазкур Ган-При турнирида 42 давлатдан 345 нафар спортчи (201 нафар эркак – 144 нафар аёллар) иштирок этди. Мусобақада 2016 йили Бразилияда ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ҳам ўйналди. Ўзбекистон дзюдо федерациясидан маълум қилинишича терма жамоамиз деярли ана шу таркиб билан 27 март куни Туркиянинг Самсун шаҳрида бошланадиган навбатдаги Гран-При турнирида иштирок этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:29, 23.03.2015.
Ўқилди: 4137 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5005]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3205]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2760]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2732]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2465]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2378]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2132]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2020]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2009]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1915]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик