Kun.uz: Россия ва Украина терма жамоалари футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионатининг финал қисмига қуръа ташлашда гуруҳ босқичида бошқа-бошқа гуруҳларга ажратилмайди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги УЕФА ижроия қўмитаси аъзоси Франтишек Лавринцга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Лавринцнинг сўзларича, терма жамоалар ўртасидаги эҳтимолий учрашув нейтрал майдонда (мусобақа Францияда бўлиб ўтади) ўтказилиши сабабли уни ўтказишда ҳеч қандай муаммо туғилмаслиги керак.
Айни пайтда Россия ва Украина жамоалари ўзларининг гуруҳларида (мос равишда G ва С гуруҳлари) 3-ўринни эгаллашмоқда. Украиналикларнинг ҳисобида 4 та ўйиндан кейин 9 очко, россияликларнинг ҳисобида эса 4 та ўйиндан кейин 5 очко бор.
Саралаш босқичининг натижаларига кўра, ўз гуруҳида биринчи иккита ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни эгаллаган жамоалардан энг яхшиси Европа чемпионати финал босқичига тўғридан-тўғри чиқади. Учинчи ўринни эгаллаган қолган жамоалар ўзаро учрашувларда қолган йўлланмаларни қўлга киритиш учун кураш олиб боради.
Жорий мавсумда УЕФА қарори билан Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасига қуръа ташлаш пайтида Украина ва Россия клублари бир-бири билан учрашмасликларига қарор қилинган эди.