Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Челси» тўпурарлари ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Супер клубларнинг энг яхши тўпурарлари ҳақидаги мақолаларимизни давом эттирган ҳолда, бу сафар сизга «Челси»нинг 10 та тўпурари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

10. Берри Бриджес. 205 ўйин – 93 гол
Лондон клубининг 10-тўпурари Бриджесдир. У 1958-1966 йиллар ичида «Челси»да 205 учрашувда майдонга тушиб, рақиб посбонларини 93 бора хафа қилган. Ҳужумчи Лондондаги 8 йиллик фаолияти давомида фақатгина Лига кубогида зафар қучади.

9. Жордж Хилдсон. 164 ўйин – 109 гол
«Челси» энди ташкил этилган пайтлари клуб сафидаги энг дахшатли ҳужумчи бу Хилдсон эди. Жордж деярли ҳар учта ўйиннинг, 2 тасида гол урар эди. Унинг ҳисобида 164 та ўйинда урилган 109 та гол мавжуд.

8. Жордж Миллс. 239 ўйин – 125 гол

Миллс иккинчи жаҳон урушига қадар «Челси» тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турган эди. Жордж 1929-1943 йиллар мобайнида 125 та тўпни рақиблар дарвозаларига жойлаб қўйган. Миллсга ҳам Лондон клуби билан бирор-бир совринни қўлга киритиш насиб этмайди.

7. Жимми Гривз. 169 ўйин – 132 гол
Жимми Лондонда бор-йўғи 4 мавсум ҳаракат қилди. 1957-1961 йиллар ичида ҳужумчи 169 учрашувда 132 та тўп киритган. Гривз ўртача натижалари бўйича ТОП ўнталикдаги энг яхши кўрсаткичга эга. Шундай ажойиб натижаларга эришган футболчига, афсуски бирорта ҳам мусобақада ғолиб чиқиш насиб этмайди. 

6. Рой Бентли. 380 ўйин – 150 гол
Бентли Лондонликлар таркибида 1948-1956 йиллар мобайнида ҳаракат қилиб, роппа-роса 150 та гол урди. Рой «Челси»нинг дастлабки чемпионлигини нишонлашида муҳим рол ўянаган эди. Ҳужумчи Лондон клуби сафида 8 мавсум ичида 2 та мусобақада зафар қучади.

5. Питер Огсуд. 368 ўйин – 150 гол
«Чесли»нинг ҳозирги мухлислари ушбу футболчини танимасликлари мумкин, Огсуд 1964-1979 йиллар давомида Лондонликларнинг асосий ҳужумчиси вазифасини бажариб берган. Питер «Челси» билан Англия кубоги ва лига кубогида бир мартадан зафар қучади.

4. Диьде Дрогба. 374 ўйин – 163 гол
«Челси»нинг сўнгги йиллардаги ҳужумдаги «юзи» бу Дрогба бўлди. Диьде 2004-йилда «Аристократ»га айланган эди. Ўшандан буён Котд’Ивуарлик ҳужумчи рақиблар посбонларини 163 марта хафа қилишга муваффақ бўлди. «Челси»нинг Чемпионлар лигасида зафар қучишида улкан ҳисса қўшган футболчилардан бири айнан Дрогба бўлган эди. Боиси у финалда сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилган эди. Дидье «Челси»да умумий ҳисобда 13 та соврин эгасига айланган.

3. Керри Диксон. 420 ўйин – 193 гол
Диксон Лондонда 1983-1992 йиллар давомида тўп суради ва 193 та голни ўз номига ёздириб қўяди. Керри жамоанинг омадсиз даврида тўп сурган эди. Боиси ўша йилларда «Аристократлар» бирорта ҳам совринни қўлга кирита олишмаган.

2. Бобби Темблинг. 370 ўйин – 202 гол
Темблинг «Челси» шарафини 1959-1970 йиллар оралиғида ҳимоя қилиб, 202 та гол киритди ва яқин яқингача Лондонликлар сафида энг кўп гол урган футболчи сифатида эътироф этилиб келаётган эди. Ҳужумчи клуб сафида 1 мартадан Англия кубоги ва лига кубогида ғолиблик нашидасини сурган.

1. Френк Лемпард. 648 ўйин – 211 гол
Лемпард «Челси» тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Френк 2001-2014 йиллар давомида «Аристократлар» рақиблари дарвозаларини 211 марта аниқ нишонга олишга муваффақ бўлган. Лемпард Лондонликларнинг «Олтин даври»да тўп суриб, 13 та мусобақада зафар қучди. Жумладан Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси олтин медалларини келтириб ўтиш лозим.

Юсупов Фурқат

Манба: www.Furkat.uz
Киритилди: 21:32, 23.03.2015.
Ўқилди: 4657 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.