"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг 28-турида "Реал" билан учрашувнинг (2:1) бир вазиятини ҳақида фикр билдирди.
Вазиятларнинг бирида Суарес яхши очилган эди, аммо Неймар унга тўп ошириш ўрнига ўзи зарба беришга қарор қилган эди.
"Неймар ўз ҳаракатлариан сўнг тўпни менга узатиши эмас, ҳужумни ўзи якунлаб қўйиши керак эди. Биз ҳужумчилар, эгоист бўламиз. Неймар майдонда муҳим ролни бажаради, келажакда унинг "Олтин тўп"ни ютишига ишонаман", - дейди Суарес.