"Челси" ҳимоячиси Бранислав Иванович "Бавария"да қизиқиш уйғотди.
Хориж матбуотига таяниб soccer.ru сайтининг хабар беришича, мюнхенликлар устози Хосеп Гвардиола ёзда серб ўйинчисини сотиб олишни мақсад қилган. Пеп шу йўл орқали Филипп Ламни узил-кесил таянч ярим ҳимоячиси позициясига ўтказмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Ивановичнинг "Челси" билан тузган шартномаси 2016 йилда якунига етади. Агар келишув яқин вақт ичида узайтирилмаса, лондонликлар футболчини ёздаёқ қўйиб юборишлари мумкин.
Ҳозирга келиб Иванович хизматларига "ПСЖ" ҳам қизиқиш билдирмоқда.