Мадриднинг “Реал” клуби матбуот хизмати Испания Ла Лигасининг 35-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши ўйинга тайёргарлик доирасида асосий жамоа машғулотидан суратларни эълон қилди. Кадрларда ОАВда жанжаллашгани ҳақида хабарлар тарқалган ярим ҳимоячилар Орельен Тчуамени ва Федерико Вальверде ҳам акс этган.
Матбуот маълумотларига кўра, Вальверде жамоадоши билан муштлашувдан кейин ҳушини йўқотган ва шифохонага олиб кетилган. Машғулот фотоҳисоботида уругвайлик футболчи биринчи суратда, Тчуамени эса иккинчи кадрда тасвирланган. Кейинги фотоларда эса икки ярим ҳимоячи кўринмаган.


Клуб расмий сайти маълумотига кўра, ҳужумчи Килиан Мбаппе машғулотнинг бир қисмини жамоа билан ўтказган. Ярим ҳимоячи Арда Гюлер индивидуал тарзда шуғулланган, жароҳатланган Родриго, Эдер Милитао, Ферлан Менди ва Даниэль Карвахаль эса тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
Жароҳати сабаб машғулотни ўтказиб юборганлар рўйхатида на Тчуамени, на Вальверде номи тилга олинган.













