Айни вақтда “Манчестер Юнайтед”да ижарада тўп сураётган “Монако” ҳужумчиси Радамель Фалькао “Ливерпул”нинг қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда The Sun нашрига таяниб “СЭ” хабар қилмоқда.
Олдинроқ колумбиялик форвардга “Челси” қизиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Фалькаонинг ўзи эса “МЮ”га ўтиш хато бўлганини тан олган.
Европа Лигасининг икки карра соҳиби Англия чемпионатининг бу мавсумида 19 ўйин ўтказди. Бу учрашувларда 4та тўп киритди ва яна шунча голга ассистентлик қилди.