Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўйинлар, автогол ва четлатиш

Баҳо:
+ | -

Газетамизнинг ушбу сонидан бошлаб, хориж чемпионатларида ўйнаётган легионерларимиз фаолиятини умумлаштирилган ҳолда ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. Ўйлаймизки, бу газетхонларимизга қулайлик яратади.

СЕРВЕР БУ САФАР ГОЛ  УРОЛМАДИ

Жанубий Корея «К»-лигасининг 3-турида «Ульсан Хюндай» ўз майдонида «Чоннам Драгонс»га қарши ўйнади. Хабарингиз бор, мезбон жамоа сафида Ўзбекистон миллий термаси сардори Сервер Жепаров тўп суради. Бу ўйинда ҳам Сервер дастлабки дақиқалардан майдонда ҳаракатланди. Рақиб сафида эса ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш Стевица Ристич мезбонлар дарвозасига хавф солиб турди. Ўйиннинг 2-бўлими ўрталарида мезбонлар ярим ҳимоячиси Ким Тэ Хван қизил карточка билан жазолангач, меҳмонлар босими янада ошди. Шундай бўлса-да, «Ульсан» ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай билди ва ўйин 0:0 ҳисоби билан якунланди.  Сервер Жепаров 89-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берганини ҳам айтиш жоиз. Ушбу дурангдан кейин «Ульсан» 7 очко билан жадвалнинг юқори поғоналарида қолди. 4-тур ўйинлари 5 апрелга белгиланган ва унда «Ульсан» чемпионатда шов-шув кўтараётган «Гванжу»ни қабул қилади.

АНЗУР - АВТОГОЛ МУАЛЛИФИ

Хитой чемпионатида ўйнаётган ягона вакилимиз Анзур Исмоиловнинг жамоа­си - «Чанчун Ятай» мусобақа гранди - «Гуанжоу Эвергранд» меҳмони бўлди. Ўйинда меҳмонлар олдинда боришаётган эди, аммо 68-дақиқада ҳамюртимиз ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 76-дақиқада «Чанчун» футболчиси Ли Гуанг майдондан четлатилганига қарамай, Исмоилов жамоа­си дурангни сақлаб қолди. Бу «Чанчун»­нинг мавсумдаги илк очкосидир. Зеро, жамоа 1-турда ютқазган бўлса, кейинги ўйини қолдирилганди.

ГЕЙНРИХ МУХЛИСЛАРГА  МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионати 4-тури доирасида «Ордабаси» сафида ўзининг собиқ жамоаси «Актобе» меҳмони бўлди. Голсиз дуранг билан якунланган баҳсда ҳамюртимиз 60 дақиқа ҳаракатланди. «Актобе» устози Виктор Кумиков ўзбекистонлик футболчининг кам ўйнаётганини унинг жисмоний жиҳатдан ҳали 90 дақиқа тўп суришга тайёр эмаслиги билан изоҳлади. Эътиборлиси, «Актобе» мухлислари ўйин давомида Гейнрихни ҳам қўллаб-қувватлаб туришди. Бунинг учун ҳамюртимиз уларга алоҳида миннатдорчилик билдирди. «Актобе» мухлисларига илиқ муносабат учун ташаккур. Айниқса, 13-секторда ўтирган йигитлардан миннатдорман. Гуллар учун алоҳида раҳмат. Таърифга тил ожиз», - деб ёзди футболчи «Твиттер»даги шахсий саҳифасида.

МЕЛЗИТДИНОВ МАЙДОНДАН ЧЕТЛАТИЛДИ

Эрон чемпионатида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик 4 нафар футболчи - Баҳодир Насимов, Руслан Мелзитдинов, Фозил Мусаев ва Ойбек Қиличев доимий ўйин амалиётига эга бўлишмоқда. Бироқ «Нафт Масжид» аъзоси Руслан бу сафар «Пирузи»га қарши ўйин­нинг 57-дақиқасида майдондан четлатилди. Шундай бўлсада, унинг жамоаси 1 очко олди - 2:2. Насимов бир бўлим ўйнаган бўлса, Ойбек ва Фозил ўз жамоа­ларида асосий таркиб ўйинчиларига айланиб улгуришди.

НАГАЕВ ҲОЗИРЧА «ЖИМ»

Қувайтнинг «Ал-Қодисия» жамоасида фаолият олиб бораётганига 2 ойдан ошган бўлса-да, Иван Нагаев ҳали ўз голлари ҳисобини очмади. У Қувайт чемпионати ва ОФК кубоги баҳсларида мунтазам ўйнаб турибди. Қувайтликлар ОФК кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида ўз майдонларида Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби билан дуранг ўйнашганини айтиш ўринли.

ҚОЛГАНЛАР ҲАМ  ЎЙНАМОҚДАЛАР

Қувонарли томони, барча легионерларимиз ўйинларда иштирок этишмоқда. Санжар Турсунов, Максим Шацких, Азиз Ҳайдаров ўз жамоаларининг асосий ўйинчилари ҳисобланишмоқда. Улар сўнгги тур учрашувларида тўлиқ вақт давомида ҳаракатланишди.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 16:18, 24.03.2015.
Ўқилди: 3385 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.