Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Олий лига 2-тур. Қорақалпоғистонлик футболчиларнинг кўрсаткичлари

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсумида иштирок этаётган 16 та клуб сафида 6 нафар Қорақалпоқ футболи тарбияланувчилари тўп суришмоқда. Furkat.uz ўз анъанасига биноан 2-турда Қорақалпоғистонлик футболчиларнинг кўрсаткичлари ҳақида тўхталиб ўтади.

Саламат Қуттибоев энг яхши футболчи бўлди
«Олмалиқ» жамоаси сафида тўп сураётган Саламат Қуттибоев «Насаф»га қарши учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Саламат «аждарларга» қарши ўйинда жамоасининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Айбек Нурбоев 90 дақиқа ҳаракат қилди
Фарғонанинг «Нефтчи» клубида ўйнаётган Айбек Нурбоев бу сафар ҳам 90 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди. Нефтчи бу турда Тошкентда «Локомотив» билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Темур Турдиев 22 дақиқада алмаштирилди
«Бухоро»да ўйнаётган Темур Турдиев «Динамо»га қарши беллашувнинг 22 дақиқасида захирага олинди. Унинг ўрнига майдонга Жамшид Ҳасанов тушди. Ушбу беллашувда «Бухоро» 1 очкони қўлга киритди.

Азамат Алланиязов қайдномага киритилмади
«Насаф» ҳужумчиси Азамат Алланиязов бу сафар ҳам қайдномага киритилмади. Биздаги маълумотларга қараганда унда жароҳат бор ва Азамат яқин орада сафга қайтиши кутилмоқда. «Аждарлар» бу турда кутилмаганда «Олмалиқ»қа имкониятни бой беришди.

Азамат Бобожонов қайдномга киритилмади
«Навбаҳор»да тўп сураётган Азамат Бобожонов ҳам қайдномага киритилмади. Азамат биринчи турда ҳам таркибдан жой олмаган эди. Бу турда «Навбаҳор» ўз майдонида «Металлург» билан очколарни бўлишиб олишга мажбур бўлди.

Наврўз Алимов жамоаси дам олди
Наврўз Алимов тўп сураётган «Пахтакор»нинг 2-турдаги учрашуви қолдирилди. «Шерлар» бу турда Қўқонда меҳмон бўлишлари керак эди. Наврўз 3-турда бу йилги чемпионатдаги дастлабки ўйинини ўтказиши мумкин.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 16:44, 24.03.2015.
Ўқилди: 3315 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик