«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг келажаги сўроқ остида турибди. Яқинда клуб президенти Флорентина Перес Криштиануни сотиш ҳақида ўйлаётганлигини таъкидлаб ўтган эди. Охирги хабарларга кўра Роналду «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин.
«Манчестер Сити» футболчилари Криштиану Роналдунинг трансфери масаласида ўзаро гаплашиб олганлар ва клуб раҳбарияти бу харидни амалга оширишга уриниб кўришига ишончлари комил бўлиб турибди. «Шаҳарликлар» Роналдуга жуда катта маош таклиф қилиши кутилмоқда. Шу ўринда кўп нарса ҳужумчининг қарорига боғлиқ бўлиб турибди.