Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида Бангладеш клуби билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Айни дамда Бангладеш пойтахти Дака шаҳрида U-23 ОЧ саралашига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бангладеш чемпионатида иштирок этувчи «Абахани» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бангладеш Премьер-Лигасида иштирок этувчи клубга қарши учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0. Такидлаш лозим, учрашувда терма жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳар икки бўлимда икки хил таркибни синаб кўрди ва таркибдаги барча 23 нафар футболчини майдонга туширди.

Эслатиб ўтамиз, Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ўтказиладиган U-23 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳслари 27 март куни старт олади. Мазкур саралаш ўйинларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мезбон - Бангладеш ёшлар терма жамоасидан ташқари Ҳиндистон ҳамда Сурия ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси саралашнинг 1-тур учрашувини 27 март куни Ҳиндистонга қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви.
Дакка, Бангладеш.
«Абахани» (Дакка) - Ўзбекистон U-23 0:0
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби: Акмал Турсунбоев, Бобурбек Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Ҳасан Асқаров, Акром Комилов, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Алишер Шоғуломов, Игорь Сергеев.
Захирадан майдонга тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Аброр Каримов, Жавлон Мирабдуллаев, Мухсинжон Убайдуллаев, Хуршид Мухторов, Абдуллоҳ Олимов, Аббос Махсталиев, Диёр Туропов, Жавоҳир Расулов, Никита Павленко, Темур Аюпов, Жасур Ҳакимов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:24, 24.03.2015.
Ўқилди: 4796 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.