“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлашни хаёлига ҳам келтирмаётганини таъкидлаб ўтди.
Таниқли мураббий келажакда ўз ватани яъни Португалия миллий терма жамоасига устозлик қилиш нияти борлигини ҳам яшириб ўтирмади.
– Оилангиз тинч-тотув бўлиб, молиявий-иқтисодий аҳволингиз ҳам ажойиб бўлса-ю, ишга бўлган меҳрингиз сусайиб, ғалабага бўлган иштиёқ камйаса бу фаолиятни тугатиш учун асос бўла олади, – дея Моуриньо сўзларини келтиради A Bola хабарига асосланиб СЭ нашри. – Лекин мен яна 15-20 йил ишламоқчиман, чунки қилаётган ишларим ўзимни қувонтиради. Курашиш ва ғалаба қозонишни истайман. Мураббийлик фаолиятим ажойиб ўтган ва бундан бахтиёрман. Ҳа, Португалия терма жамоаси билан Жаҳон ёки Европа чемпионатларида бирга ишлашни ҳам хоҳлайман. Борди-ю ушбу орзуим амалга ошмаса ҳам бундан асло ранжимайман.