Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бир ойдан сўнг старт оладиган Жаҳон чемпионати олдидан ўз тахминлари билан ўртоқлашди. У бўлажак мундиалда ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида бешта терма жамоани ажратиб кўрсатди.

Унинг фикрича Франция 2026 йилги Жаҳон чемпионати ғолиблиги учун асосий даъвогар ҳисобланади.

“Мундиалда мен учун асосий фаворитлардан бири — Франция терма жамоаси. Бундан ташқари, иккита кучли таркибга эга Португалия ҳам ғолиблик учун даъвогар. Шунингдек, Жанубий Америка жамоалари – Аргентина ҳамда Бразилияни ҳам унутмаслик керак. Англия ҳам жуда кучли”, деди Каннаваро Миллий футбол марказида ташкил этилган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Португалия Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа гуруҳ босқичидаги илк ўйинини Мексикада ўтказади, қолган икки учрашув эса АҚШдаги стадионларда бўлиб ўтади. “Оқ бўрилар” 18 июнь куни биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадиони мезбонлик қилади. Жамоа иккинчи тур доирасида 23 июнь куни Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “Хюстон” стадионида ўтказилиши белгиланган. Гуруҳдаги сўнгги учрашув 28 июнь куни “Атланта” стадионида Конго Демократик Республикасига қарши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 26 май куни Тошкент – Нью Йорк йўналишида учиб кетади. Каннаваро жамоаси 1 июнь куни Канада билан, 8 июнь санасида эса Нидерландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:28, 12.05.2026.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик