«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клубнинг чемпионлик паради вақтида Ламин Ямал Фаластин байроғини кўтариб чиққани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Ламиннинг Фаластин байроғи билан кўриниш бергани — бундай нарсалар менга ёқмайди. Мен у билан гаплашиб олдим, агар у шундай қилишни истаса — бу унинг қарори. У 18 ёшда, балоғатга етган. Одамлар биздан нима кутаётганини ҳисобга олишимиз керак...
Кеча кўрганларим жуда таъсирли эди. Одамлар жуда бахтли эдилар, биз эса бу ерда футбол ўйнаш ва инсонларни бахтиёр қилиш учун йиғилганмиз. Мен жамоам билан фахрланаман. Бизда жароҳатлар кўп бўлди... Осон бўлмади. Асосий ўйинчиларимиз — Ламин, Педри, Рафинья, Френкилардан фойдалана олмадик. Охирги икки ой ичида жуда катта ўсишга эришдик. Бу ажойиб ва айнан мана шу жиҳат ғалабаларимиз, жумладан, «класико»даги муваффақиятимиз калити бўлди.
Биз энг кам гол ўтказиб юборган жамоамиз, буни ҳеч ким кутмаган эди», — деди Флик.













