Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум

Баҳо:
+3 | -

Дани Себальос «Реал» кийиниш хонасидаги «айғоқчилардан» бири бўлиши мумкин.

Estadio Deportivo нашри берган маълумотларга кўра, испаниялик ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени ва Федерико Вальверде ўртасидаги можаро ҳақида «Реал»дан ташқаридаги шахсларга батафсил сўзлаб берган. Ушбу низо якунда машғулот вақтида футболчиларнинг муштлашиб кетишига сабаб бўлган эди.

Қайд этилишича, мадридликлар бош мураббийи Альваро Арбелоа Себальосни кийиниш хонасидаги ички маълумотларни матбуотга «сизиб чиқиши»да гумон қилмоқда. Футболчи ва мураббий ўртасидаги келишмовчилик Себальос Арбелоанинг у ҳақида салбий фикр билдирганини билиб қолганидан сўнг бошланган. Арбелоа шу ёзда Данини сотиб олмоқчи бўлган клублардан бирининг вакили билан суҳбатда у ҳақида нохуш гапларни айтган. Арбелоа 24 апрель куни «Бетис»га қарши ўйин (1:1) қайдномасига Себальосни киритмаганидан сўнг, улар ўртасидаги муносабатлар бутунлай узилган.

Киритилди: 16:32, 12.05.2026.
Ўқилди: 953 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик