Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло нима учун Англия жамоа халқаро миқёсда катта натижаларга эришмай қўйгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Буни инқироз деб ўйламайман. Бу шунчаки пастлаш даври. Бунинг бир нечта сабаблари бор.
АПЛда Месси, Криштиану Роналду, Нойер ва Иброҳимович йўқ. Ўртамиёна футболчиларга қарши ўйинларда ўсмайсиз.
Бундан ташқари, Англияда ўйинлар ҳаддан ташқари кўп. Boxing Day – бу қизиқарли, аммо клублар бунинг эвазига зарар кўришади.
Англияда футбол стандартлари паст экани ҳақидаги фикрга қўшилмаймн. «Арсенал» ҳамиша чиройли ўйнайди. «Ливерпуль» ушбу мавсумда яхши ўйнамоқда. Бу сафар АПЛ клубларининг шунчаки омади келмади», – дейди Капелло "La Gazzetta dello Sport"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Англия жамоалари 1992/93 йилги мавсумдан бери илк марта еврокубокларнинг чорак финалига чиқишмади.