УЕФА бош котиби Жанни Инфантино Европа лигасида клуби ғолиб чиққан мамлакат учун қўшимча битта ўрин қандай ҳолатларда берилишини тушунтириб ўтди.
«Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғолиб чиққан клуб ўз мамлакатига қўшимча битта ўрин келтирмайди. Фақат битта вазият бор.
ЕЧЛ ёки Европа лигасида ғолиб чиққан жамоа ўз миллий чемпионати ёки мамлакат кубоги орқали еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритмаган бўлса, у ҳолда ушбу ассоциацияга битта қўшимча ўрин берилади.
Яна битта нарсага аниқлик киритиш лозим. Масалан, Ассоциация ЕЧЛда 4та ўринга эга бўлса, унинг клуби Европа лигасида ғолиб чиқса, ушбу мамлакатга ЕЧЛга бешинчи йўлланма тақдим этилади.
Агар бу жамоа мамлакат чемпионати орқали ҳам ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлган бўлса, у ҳолда ушбу Ассоциациянинг йўлланмаларига 4талигича қолади. Европа лигасида ғалаба қозонган жамоа ички чемпионат орқали Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритган бўлса, унда бу мамлакатдан ЕЧЛда 5та, Европа лигасида эса 3та ўрнига 2та иштирок этади», – дейди Инфантино.