Ўзбекистон пляж футболи бўйича терма жамоаси Осиё чемпионатининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Аҳад Юсупов шогирдлари бугун гуруҳнинг иккинчи баҳсида Ироқ билан баҳс олиб боришди ва 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоамиз кеча БААни 6:5 ҳисобида мағлуб этганди.
"С" гуруҳида иштирок этган жамоамиз чорак финалда "D" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан қумли майдончага чиқади.