Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Туркия Суперлигаси: 5-тур якунлари ва турнир жадвали

Баҳо:
+ | -

Туркия Суперлигасининг 5-тур баҳслари якунланди. Тур доирасида жами 9 та учрашув ўтказилди.

"Бешиктош" ўз майдонида "Эрзурумспор"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. "Чайкур Ризеспор" "Эюпспор" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Турнинг энг йирик натижаларидан бири Самсунда қайд этилди — "Самсунспор" "Аржа Чорум"га 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Аланьяспор" — "Гёзтепе" баҳси 2:2 ҳисобида якунланди. "Коньяспор" "Трабзонспор"ни 1:0, "Қосимпошо" эса "Генчлербирлиги"ни 2:1 ҳисобида енгди.

Ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётган "Истанбул Башакшеҳир" эса турнинг энг оғир мағлубиятларидан бирини қабул қилди. Жамоа "Амед"га қарши сафар ўйинида 0:5 ҳисобида ютқазди.

"Галатасарой" "Кожаэлиспор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадамликни сақлаб қолди. "Фенербахче" эса "Газиантеп" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

5-турдан кейин "Галатасарой" 13 очко билан биринчи ўринда бормоқда. "Бешикташ" 12 очко билан иккинчи, "Амед" эса 10 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди. "Фенербахче" 7 очко билан 11-ўринда, "Истанбул Башакшеҳир" эса 4 очко билан 13-поғонада жойлашган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:25, 15.09.2026.
Ўқилди: 2075 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик