“Челси” ёзда таркибни кучайтиришга ҳаракат қилади. Evening Standard нашрига таяниб euro-football.ru берган хабарга кўра, “кўклар” асосий номзодларни аниқлаштириб олишган.
Лондонга “Атлетико” ярим ҳимоячиси Коке ва “Интер” форварди Мауро Икарди келиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, “Челси” скаутларини яқинда “нерадзуррилар” иштирокидаги ўйинда пайқашган.
Ушбу эҳтимолий трансферларнинг суммаси ва бошқа тафсилотлари ҳақида маълумот йўқ.
Олдинроқ “Челси” Радамель Фалькаони сотиб олишга ҳаракат қилиши ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ лондонликлар бу фикрдан воз кечишди.