Кириш Регистрация

Дзюдо. Собиров ва Лутфуллаев Самсунда олтин учун татамига чиқади

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, бугун Туркиянинг Самсун шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи йирик халқаро турнир старт олди. Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 70 давлатидан 566 нафар спортчи жами 14 вазн тоифасида татамига чиқяпти. Мусобақада Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг 12 нафар аъзоси ҳам иштирок этмоқда.

Бугун эркаклар ўртасида 60 ҳамда 66 кг вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтди. 60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шарофуддин Лутфуллаев барча рақибларини енгиб, финалга етиб келди. Унинг финалдаги рақиби озарбайжонлик Орхан Сафаров бўлади. Сафаров ярим финалда яна бир ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоевни мағлуб этди.

66 кг вазн тоифасидаги терма жамоамиз етакчиси, икки карра Олимпия ўйинларининг бронза медал совриндори Ришод Собиров ҳам финал иштирокчисига айланди. Собиров ярим финалда португалиялик Сержиу Олейникни таслим этди.   

Эслатиб ўтамиз, Самсун татамиларида юртимиз спорт шарафини Шарофиддин Лутфуллаев, Диёрбек Ўрозбоев (иккиси ҳам 60 кг) ва Ришод Собиров (66 кг)дан ташқари Сарвар Шомуродов, Ғиёсжон Бобоев (иккиси ҳам 73 кг), Яҳё Имомов, Шахбоз Собиров (иккиси ҳам 81 кг), Шерали Жўраев, Давронбек Сатторов (иккиси ҳам 90 кг), Рамзиддин Саидов (-100 кг) ҳамда мутлоқ вазн тоифаси Абдулла Тангриев ва Болтабой Болтаевлар ҳимоя қилади.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 18:57, 27.03.2015.
Ўқилди: 5095 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5829]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3399]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3010]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2668]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2106]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2015]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1921]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1913]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1879]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик