Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

“Барселона” президенти “Неймар иши”да мархум Вилановани айбламоқда

Баҳо:
+ | -

Cadena Ser нашрининг хабар қилишича, Испания ҳукумати “Барселона” жамоасининг “Сантос” билан амалга оширилган трансфери, яъни, “Неймар иши” бўйича суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

Бугун, клубнинг амалдаги президенти Хосеп Бартомеу “Неймар иши” масаласида Испания прокуратурасига чақирилди ва у ерда сўроқ қилинди. Сўроқ қилиш давомида “Барселона” президенти қўйидаги сўзларни айтиб ўтди.

- 2013 йилда ўша даврдаги бош мураббий Тито Виланова “Сантос”дан Неймарни сотиб олишни вазифа қилиб қўйганди. Ўзи эса Нью-Йорк шаҳрида кимётерапия муолажаларини олаётганди.

Биз унинг айтганини қилишга қарор қилдик, чунки, Виланова Давид Вилья билан шартнома узайтиришни истамаганди. Ўша пайтда собиқ клуб президенти Сандро Росель Неймар трансфери борасида музокараларни бошлаганди, - дейди Бартомеу.

Хосеп Бартомеу мазкур ишга аралашмаганини таъкидлаб ўтганди. Шунга қарамай, Испания ҳукумати Сандро Росельни ҳам, Хосеп Бартомеуни ҳам жиноий жавобгарликка тортмоқчи. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" клуби Испания ҳукуматига солиқ тўламаслик учун, Неймарнинг трансфер нархини камайтириб кўрсатган.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 21:42, 27.03.2015.
Ўқилди: 5242 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.