Кириш Регистрация

"Милан" Иммобилени 17,5 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчи Чиро Иммобиле учун Дортмунднинг "Боруссия" клубига 17,5 миллион евро таклиф қилмоқчи.

talkSPORT хабарига кўра, миланликлар вице-президенти Адриано Галлиани 25 ёшли футболчининг агенти билан учрашган.

Немис клуби италиялик футболчининг сотилишига қарши эмас, чунки у бош мураббий Юрген Клоппнинг системасига туша олмаяпти.

Иммобиле бу мавсум бундеслиганинг 17 учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урган ва 1 голли узатма оширган. Чемпионлар лигасида 6 учрашувда 4 гол урган.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 16:14, 28.03.2015.
Ўқилди: 3902 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.