"Барселона" жамоаси ёзда таркибга "Атлетико" ярим ҳимоячиси Кокени қўшиб олиши мумкин, деб хабар беради "СЭ".
Каталонияликлар Кокени жамоа етакчиси Хавига ўринбосар сифатида қарамоқда. Хави мавсум поёнига етганидан сўнг фаолиятини Қатарнинг "Ал Садд" клубида давом эттиришга розилик берган.
Шу туфайли "Барселона" хавига ўринбосар қидирмоқда. Коке номзодлар орасида етакчи бўлиб турибди.