"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Атлетико" яримҳимоячиси Кокени ўз жамоаси сафида кўрмоқчи, дея хабар беради Sport.
Каталонияликлар устози 23 ёшли Кокени ёзда клубни тарк этиши мумкин бўлган Хавининг ўрнига олиб келмоқчи.
Луис Энрике Кокени олиб келиш истаги ҳақида "Барселона" техник қўмитасига маълум қилган. Футболчининг ўзи "Атлетико"да қолишни бир неча марта таъкидлаган ва ўтган ёзда шартномасини 2019 йилгача узайтирган эди.