Дортмунднинг Боруссия клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган ёзда Мадриднинг Атлетико клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Атлетико Гюндоганни Барселона сафига ўтиши кутилаётган Кокенинг ўрнига таклиф қилмоқчи.
Дортмунднинг Боруссия клуби эса, еврокубокларга берувчи йўлланмалардан бирини қўлга кирита олмаса, ёзда бир неча нафар футболчисини сотиб юбориши мумкин.