"Реал" ва Уэльс терма жамоаси яримҳимоячиси Гарет Бэйл Евро-2016 саралашида Исроил термаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ўйин жуда муҳим эди, чунки гуруҳ пешқадамлари тўқнашишди. Биз гуруҳда биринчи ўринга кўтарилдик, бу жуда ёқимли.
Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, устунликни қўлга олдик, иккинчи бўлимда жуда яхши ўйнай олишимизни кўрсата олдик. Аҳволимиз яхши, аммо олдинда кўп иш турибди. Курашни давом эттирамиз", - дейди Бэйл.
Эслатиб ўтамиз, Уэльс терма жамоаси ҳеч қачон Европа чемпионатининг финал қисмига чиқмаган, жаҳон чемпионатида эса, бир марта - 1958 йилда қатнашган.