"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба учун курашга "Барселона" ҳам қўшилишга қарор қилди. Мазкур курашда каталонияликлар қолган рақиблар — "Реал", "ПСЖ" ва "Манчестер Сити"га нисбатан битта устунликка эга бўлишмоқчи.
"El Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, "Барса" Погбани харид қилиб, футболчининг ўзини 1 йил муддатга "Ювентус"да ижарада қолдиришмоқчи. "Кўк-анорранглилар" жамоани тарк этаётган Хавининг ўрнига айнан Погбани олиб келишмоқчи. Ярим ҳимоячини сотиб, кейин уни яна бир йил ўзида олиб қолиш "Ювентус"га маъқул келиши мумкин.
Хабарингиз бор, ФИФА томонидан ўрнатилган тақиққа кўра, "Барселона" 2015 йил ёз ойида ҳам янги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди.