2013-14 йилларда "Жетису"ни бошқарган Россия термасининг собиқ ҳимоячиси Омари Тетрадзе Қозоғистон терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз. 31 март куни Химки шаҳрида Россия ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
"Қозоғистон футбол савияси унча юқори жэмас, аммо РФПЛга таққослаганда тўғри йўлда. Болалар ва ўсмирлар футболига , клублар инфратузилмасига катта эътибор берилмоқда. Қозоғистон футболининг кундан кунга ўсаётганига шубҳа қилмайман.
Қўл остимда ўйнаган қозоғистонлик футболчиларга тан бераман, улар барча айтганимни бажаришар эди. Албатта, дангасалари ҳам учраб турар эди, биз улардан воз кечдик. Аммо ўйинчиларнинг характерларига қойил қолмасдан илож йўқ. Аммо ижрочилик борасида ишлар бошқача... Бу уларнинг муаммоси эмас, фалокати.
Қозоқ футболининг катта муаммоси - ўтган йилларда бой берилган вақт. Шунинг учун федерация ва Красножан терма жамоага чет эл фуқароларини жалб этишга мойил. Аммо клубларнинг ёшлар билан олиб бораётган ишлари ўз мевасини беради. Ўйлашимча, беш йиллардан сўнг ўз футболчиларга бўлган танқислик бўлмайди.
Қозоғистон терма жамоасида етакчи, юлдуз ва таниқли футболчилар йўқ. Албатта, Красножанга қийин. Бир томондан федерация ва мухлислар натижа талаб қилмоқдалар, иккинчи томондан, вазиятга реал кўз билан қараш керак. Агар футболчилар рақибга маҳорат борасида ютқазса - ҳеч нарса қила олмайсан", - дейди Тетрадзе.