Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Тракторсозий» – «Насаф» учрашувига боришни хоҳловчи мухлислар диққатига

Баҳо:
+1 | -

Ўзингизга маълум, 21 апрель сешанба куни ОЧЛ-2015 5-тур доирасида “Насаф” жамоаси Эронннинг “Тракторсозий” клубига қарши учрашув ўтказади. Учрашув Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтади. Кейинги пайтда “Насаф”нинг ОЧЛдаги сафар учрашувларига бориш мухлислар ўртасида анъанага айланиб улгурди. Мухлислар “Насаф”нинг Саудиянинг Жидда, БААнинг Дубай шаҳарларидаги учрашувларига бориб келишди ва бевосита стадионда туришиб, мухлислик қилишди.

Навбатдаги сафар Эроннинг Табриз шаҳрига уюштирилмоқда. Табриз шаҳрида стадионга ташриф буюриб, “Насаф” иштирокидаги ўйинни томоша қилишни ва жамоани қўллаб-қувватлашни хоҳловчи мухлислар гуруҳ ташкилотчиси Зиёдулла Сафаровга қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +998 95 681 11 17.

Сафарга борувчиларни рўйхатга олиш 12 апрель якшанба куни якунланади. Сафар қуйидагича ташкил этилмоқда: 20 апрель куни Тошкентдан Боку шаҳрига, 21 апрель сешанба куни Бокудан-Табриз шаҳрига парвоз қилинади. 22 апрель куни яна Табриздан – Бокуга қайтиб келинади. 27 апрель куни Боку шаҳридан Тошкентга парвоз қилинади. Эслатиб ўтамиз, учрашувни томоша қилишга борувчиларда янги шаклдаги паспорт ва унда чет элга чиқиш рухсатномаси (ОВИР визаси) бўлиши керак. Қолган барча саволларга юқорида кўрсатилган телефон рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

“Насаф” жамоаси гуруҳдан кейинги босқичга чиққан тақдирда, мана шу учрашувга борган мухлислар учун янги ташкил қилинадиган сафарларда алоҳида имтиёзлар берилади.

Манба: voha.uz
Киритилди: 10:01, 31.03.2015.
Ўқилди: 3905 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.