“Реал” раҳбарияти ва мураббийлар штаби ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни трансферга қйўмоқчи эмас. Уэльслик футболчининг бошқа клубга ўтиши ҳақидаги масала муҳокама ҳам қилинмайди, деб хабар қилади championat.com сайти Marca нашрига таяниб. “Қаймоқранглилар” президенти Флорентино Перес Бэйлни ҳужумчи Криштиану Роналдуга тенглаштиради.
“Бизга қанча таклиф қилишларидан қатъий назар Бэйл бўйича таклифларни кўриб чиқмаймиз. У “Реал”нинг келажагида муҳим аҳамиятга эга. Мен худди Криштиану Роналду каби усиз ҳам жамоани тасаввур қила олмайман”, — деганди Перес.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Бэйл бир неча марта танқид қилинди. У ҳимоявий ҳаракатларда иштирок этмаслиги туфайли унга кўплаб норозиликлар билдирилганди.