Кириш Регистрация

ОФК U23 саралаш. Тақдиримиз бошқа гуруҳдагилар қўлида қолди...

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичининг сўнгги турида Сурияга имкониятни бой берди. Аммо ҳозирча Осиё чемпионатига чиққанимиз ёки чиқмаганимиз номаълум бўлиб турибди.

Бугунги ўйинда дуранг натижа ҳам сурияликларни гуруҳда 1-ўринни таъминларди. Шунга қарамай, улар биринчи бўлимни ўта кучли ўтказишди. Сурия дастлабки таймда иккита гол уриб олиш билан биргаликда, яна кўп вазиятлардан фойдалана олмади. Бир вазиятда ҳужумчи бир метрдан бош билан зарба бериб, дарвоза тўсинини нишонга олди. Жамоамиз уларнинг босимига дош бера олмади ва Умар Харбин дарвозамизга 2та тўп йўллашга муваффақ бўлди (биттаси пенальтидан).

Иккинчи бўлимда олимпиячиларимиз нисбатан ўйинни жонлантиришга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг 59-дақиқасида Аббос Махсталиевнинг голи эвазига ҳисобни биттага қисқартирдик. Ўйин якунига қадар ярим соатдан ортиқроқ вақт бўлса-да, жамоамиз ҳисобни тенглаштира олмади.

Шундай қилиб, Сурия терма жамоаси ОЧ йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон эса гуруҳда 2-ўринни эгаллади ва бугун бўлиб ўтаётган сўнгг тур ўйинларини кутишга мажбурмиз. Буни алоҳида мақола сифатида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ОФК U23 ОЧга саралаш
ЎЗБЕКИСТОН U23 - СУРИЯ U23 - 1:2 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Аббос Махсталиев (59) — Умар Харбин (29, 45+3-пен.)
Ўзбекистон: 1.Акмал Турсунбоев, 2.Акромжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Бобурбек Йўлдошев, 6.Аббосбек Махсталиев, 7.Владимир Козак (С), 8.Абдуллоҳ Олимов, 10.Жамшид Искандаров, 11.Игорь Сергеев, 13.Ҳасан Асқаров, 23.Диёржон Туропов
Сурия: 1.Абдулатиф Нассан (С), 3.Муваяд ал-Ажжан, 5.Омро ал-Миданий, 6.Аҳмад Ашкар, 8.Умар Харбин, 10.Маҳмуд ал-Мавас, 11.Ҳамид Мидо, 13.Маҳмуд ал-Баҳер, 15.Амро Жениат, 16.Муаяд ал-Хули, 20.Юсуф Халфа.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:46, 31.03.2015.
Ўқилди: 8892 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5829]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3399]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3010]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2668]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2106]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2015]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1921]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1913]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1879]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик