Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Е" саралаш гуруҳида 2-ўринни эгаллади: 6 очко ва тўплар нисбати — +5 (7-2). Бу қитъа чемпионатиги чиқишимиз учун етарли бўладими?
Саралаш ўйинлари 10та гуруҳда ўтказилмоқда. Гуруҳ ғолиблари ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 5таси Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Мезбон давлат Қатар саралашдан озод этилган.
Ҳозирча "F" ва "Н" гуруҳларида ўйинлар якунланди. 2-ўринни эгаллаган Мьяма (6 очко, "0") ва Индонезия (6 очко, "+3") Ўзбекистондан аниқ орқада қолади. Демак, ОЧга чиқишимиз учун камида яна 3та жамоа бизга нисбатан ёмонроқ натижага эга бўлиши лозим.
Қолган гуруҳлардаги вазиятга назар ташлаб ўтамиз.
"А" гуруҳи. Уммон — 4 очко. Бугун гуруҳ пешқадами Ироқ билан ўйнайди (21:30).
"С" гуруҳи. Саудия Арабистони — 4 очко. Бугун гуруҳ пешқадами Эрон билан ўйнайди (17:30).
"D" гуруҳи. Яман — 6 очко, +6 (7-1). Бугун гуруҳ пешқадами БАА билан ўйнайди (17:45).
"G" гуруҳи. Таиланд — 6 очко, +5 (7-2). Бугун гуруҳ пешқадами КХДР билан ўйнайди (17:00).
"I" гуруҳи. Вьетнам — 3 очко, -1 (2-3). Айни дақиқаларда Макао билан ўйнамоқда, 6-0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда (1-бўлим тугади).
"J" гуруҳи. Лаос — 4 очко. Бугун гуруҳ пешқадами Хитой билан ўйнайди (17:00).
"В" гуруҳи ўйинлари мезбон давлат — Покистондаги теракт туфайли бошқа муддатга қолдирилди.
Эътибор берган бўлсангиз, гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турганларнинг деярли барчаси бугун гуруҳ пешқадамлари билан баҳс олиб боришади. Ҳозирча 6 очко эгаллаб турган Яман ва Таиланд дуранг ўйнаса, ОЧ йўлланмасига эга бўлади. 4 очко жамғариб турган Уммон, Саудия Арабистони ва Лао бугун юта олишмаса, Ўзбекистондан ортда бўлиши аниқ.
Вьетнам эса иккинчи бўлимда Макао дарвозасига бир нечта гол уриб, Ўзбекистондан ўтиб кетиши аниқ бўлиб улгурди. Яна 3-4 соат ичида барча масалага ойдинлик киритиб оламиз.