Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон олимпиячилари — аросатда!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига чиқиш масаласи бугун ҳал бўлмайдиган бўлди. Барча нарса кейинроқ қолдирилган "В" гуруҳи натижалари боғлиқ бўлиб қолди.

Биз қўрққан натижалар юз берди. Масалан, “G” гуруҳи пешқадамлари — КХДР ва Таиланд ўзаро дуранг натижа қайд этишди ва ҳар иккала жамоа 7 очко билан йўлланмани ҳал  қилишди.

“С” гуруҳида эса Саудия Арабистони Эронни мағлуб этиб, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Эрон эса гуруҳда 9 очко билан 2-ўринни эгаллади. Регламентга кўра, 5та жамоа иштирок этган гуруҳларда сўнгги ўринни эгаллаган жамоа билан натижалар олиб ташланади. Натижада, Эрон ҳисобида 6 очко қолди ва улар яхши тўплар нисбатига кўра (+8) ОЧга боришади.

Вьетнам Макао 7-0 ҳисобида ютди ва тўплар фарқини +6га етказиб, йўлланмаган эга бўлди.

Энг қизиқ ҳолат Яман билан содир бўлди. Бу жамоа сўнгги турда БААга 0:1 ҳисобида ютқазди.  Натижада яманликларнинг тўплар нисбати 7-2 кўринишга келди. Ўзбекистонда ҳам худди шундай ҳолат юзага келганди. Регламентга кўра, гуруҳда иккинчи бўлган жамоаларнинг ўринларини аниқлашда: очколар сони, тўплар фарқи, урилган голлар сони, ғалабалар сони ва гуруҳ ўйинларидаги огоҳлантиришлар ҳисоб-китоб қилинади. Якунда — қуръа.

Айнан сариқ ва қизил карточкалар ҳисобига биз Яманга ютқаздик! Яман гуруҳ босқичида 3та сариқ карточка олган — 3 балл. Ўзбекистон эса 1та қизил карточка ва 6та сариқ карточка (3+6=9 балл) эвазига Ямандан ортда қолди!

“А” гуруҳи пешқадамлари Ироқ ва Уммон ўртасидаги ўйин бугун 21:30да бошланади. Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам бу гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоа Ўзбекистондан ўтиб кета олмайди. Регламентга кўра, бу жамоаларнинг сўнгги ўринни эгаллаган Мальдив билан очколари айрилиб ташланади. Натижада ўзаро ўйин олдидан жамоаларнинг вазияти қуйидагича бўлади: Ироқ — 6 очко, +5 (6-1), Уммон — 4 очко, +4 (5-1). Бугунги ўйинда Ироқ ғалаба қозонса ёки дуранг қайд этилса, Уммон ОЧга чиқа олмайди. Уммон ғалаба қозонса, Ироқнинг очколари 6та бўлади ва тўплар фарқига кўра, Ўзбекистондан пастда бўлади.

Демак, 2-ўринни эгаллаган жамоалар ичида 5-ўринни эгаллаб турибмиз. “В” гуруҳи ўйинларини кутишга мажбурмиз. Бахтимизга — Ҳиндистон сўнгги дақиқаларда хато қилиб, ютқазди. Бахтимизга — Жанубий Корея бугун Индонезия дарвозасига 4та тўп йўллади (2та ҳам Инонезияни ОЧга олиб чиқарди). Акс ҳолда аллақачон Рио-2016 билан хайрлашган бўлардик. Ўзи пешонамизга ёзилгани шу экан — сўнгги паллагача имкониятимиз йўқолмайди...

Саралаш гуруҳларида 2-ўринни эгаллаган жамоалар рейтинг жадвали


Гуруҳ

Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-

Н

Фарқ

Очко

1

G

Таиланд

3

2

1

0

7

2

+5

7

2

C

Эрон

3

2

0

1

10

2

+8

6

3

I

Вьетнам

3

2

0

1

9

3

+6

6

4

D

Яман

3

2

0

1

7

2

+5

6

5

E

ЎЗБЕКИСТОН

3

2

0

1

7

2

+5

6

6

H

Индонезия

3

2

0

1

7

4

+3

6

7

F

Мьянма

3

2

0

1

6

6

0

6

8

J

Лаос

3

1

1

1

7

3

+4

4

9

A

Уммон

2

1

1

0

5

1

+4

4

10

B

 

0

0

0

0

0

0

0

0

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:06, 31.03.2015.
Ўқилди: 16713 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.