Кириш Регистрация

Превью, 3-тур: "Пахтакор" - "Бухоро"

Баҳо:
+ | -

3 апрель куни "Пахтакор" олий лиганинг 3-турида "Бухоро"ни қабул қилади.

"Бухоро"га шу мавсумдан Александр Мочинов бошчилик қилмоқда. Жамоа дастлабки икки турни "Бунёдкор" ва "Динамо"га қарши ўтказиб, 1 очко жамғарди. Таркибда ўтган йилга солиштирганда кўплаб ўзгаришлар амалга оширилган.

Ўтган йили Бухородаги баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Тошкентда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва чемпионликка эришганди. Ҳозиргача олий лигада ўзаро 44 учрашув ўтказилган. Уларнинг 31тасида "Пахтакор", 6тасида "Бухоро" зафар қучган. 7 беллашувда дуранг кузатилган. Жамоамиз рақиб дарвозасини 97 марта ишғол қилган ва 31 марта тўп ўтказиб юборган.

Тошкентдаги 22 ўйиннинг 20тасида "Пахтакор" зафар қучган. Бир мартадан дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. Бухороликлар охирги марта Тошкентда 1996 йил очкога эга чиқишган. Ўшанда "Бухоро" сафардаги ягона ғалабасини нишонлаган. Ундан кейин ўтказилган 17 учрашувнинг барчасида "шерлар" устун келган.

Ёшлар таркиблари беллашуви 2 апрель, пайшанба куни Қибрайдаги стадионда 15:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 3 апрель, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да старт олади.

"Пахтакор" - "Бухоро" учрашувига ташриф буюрадиган мухлислар "Омадли мухлис" акциясида иштирок этиб, 2та телевизор, титул ҳомий "Ucell" компанияси ва "Пахтакор" футбол клубининг эсдалик совғаларига эга чиқиш имкониятига эга бўлади. Ишқибозларни стадионга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз.

3 апрель, жума
"ПАХТАКОР" - "БУХОРО"
Ҳакамлар: Мурод Муҳаммедов (Тошкент вилояти), Тимур Гайнулин (Тошкент), Санжар Шоюсупов, (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 11:07, 01.04.2015.
Ўқилди: 3663 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик