Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Локомотив» футбол мактаби директори Эркин Саидовдан Туркия сафари таассуротлари

Баҳо:
+ | -

Тошкент, 2 апрель - Сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, 23-29 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида болалар ўртасида "Turkish Holidays" деб ном олган футбол фестивали ташкил этилди. "Lukoil" ҳомийлиги остида ўтказилган бу фестивалда "Локомотив" футбол мактабининг тўрт хил ёшдаги гуруҳи ҳам иштирок этиб, якунда совриндор бўлишди.

Хусусан "Локомотив-2003" чемпионликни қўлга киритган бўлса, "Локомотив-2000", "Локомотив-2004" ва "Локомотив-2006" учинчи ўринга эга чиқишди. Айни пайтда 2000 ва 2003 йилларда туғилган футболчиларимизга Алишер Бозоров, 2004 йилги футболчиларимизга Дилшод Отамуҳаммедов ва 2006 йилда туғилган тарбияланувчиларимизга Суннат Рўзиев мураббийлик қилмоқда. Футболчиларимиз Туркиядан қайтиб келгач, "Локомотив" футбол мактаби директори Эркин Саидовдан таассуротлар ҳақида сўрадик.

- Бу мусобақа анъанавий тарзда ҳар йил ўтказиб келинади. "Lukoil" компаниясининг болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастури бор ва шу дастурга мувофиқ улар ҳар йили болалар ўртасида фестиваллар ташкил этиб туришади. Бу йил барча иштирокчилар битта меҳмонхонада истиқомат қилишди. Шароитлар аъло даражада бўлди. 2003 йилда туғилган футболчиларимиз ўтган йил ҳам шу мусобақада қатнашиб, иккинчи ўрин билан қайтгандик. Бу сафар эса чемпион бўлиш насиб этди.

- Аммо гап бу ерда натижа кўрсатишда эмас. Чунки кетаётганимизда олдимизга ҳеч ким вазифа қўйгани йўқ. Мақсад - болаларнинг дунёқарашини шакллантириш бўлди. Мана шундай халқаро даражадаги мусобақалар қанча кўп ўтказилса, болалар учун шунча яхши. "Локомотив" футболчилари ташкилотчиларда илиқ таассурот қолдиришди. Шу йилнинг июнь ойида "Лукойл болалар чемпионлар лигаси"нинг саралаш баҳслари ўтказилади. Бунга ҳам бизни таклиф этишди. Бундан ташқари, "Галатасарой" футбол академиясига ҳам иш ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш учун таклиф қилишди. Умуман олганда, фестивал мактабимиз тарбияланувчилари учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, бизга шундай шароит яратиб бергани учун клубимиз раҳбарияти ҳамда ҳомийларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:40, 02.04.2015.
Ўқилди: 4639 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.