Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

"Барселона"нинг "Базель"га қарши қайдномаси эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ҳанси Флик Швейцариянинг "Базель" клубига қарши ўртоқлик учрашуви учун 24 нафар футболчидан иборат қайдномани эълон қилди. Жамоа таркибидан Ламин Ямал, Рафинья, Энтони Гордон, Дани Ольмо, Пау Кубарси ва Жюль Кунде каби асосий футболчилар ўрин олган.

"Барселона"нинг қайдномаси: Жоан Гарсия, Алехандро Балде, Альваро Кортес, Пау Кубарси, Ҳамза Абдулкарим, Ламин Ямал, Рафинья, Хави Эспарт, Войцех Шесни, Ориан Горен, Андреас Кристенсен, Фермин Лопес, Карим Адейеми, Жерар Мартин, Энтони Гордон, Дани Олмо, Бриан Фариньяс, Марк Бернал, Жюль Кунде, Эрик Гарсия, Жорди Пескер, Жессе Бисиву, Эбрима Тункара ва Эдер Аллер.

Педри ва Гави Швейцарияга бормади. Педри мавсумолди тайёргарлигини индивидуал дастур асосида давом эттирмоқда, Гавининг юкламалари эса назорат қилинмоқда. Френки де Йонг ва Руни Барджи жароҳат сабаб қайдномага киритилмаган. Марк Касадо, Эктор Форт, Томми Маркес, Жофре Торрентс, Гилье Фернандес ва Тони Фернандес ҳам жамоа билан сафар қилмаган — уларнинг трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубни тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда.

"Базель" — "Барселона" учрашуви бугун, 16 август куни "Санкт-Якоб Парк" стадионида ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади. Бу каталонияликларнинг янги мавсум олдидан сўнгги ўртоқлик ўйинларидан бири бўлади.

Киритилди: 12:15, 16.08.2026.
Ўқилди: 1273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик