Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

"Ливерпуль" Стерлингни ўз жамоасида олиб қолиш учун унинг трансфер нархини 50 млн фунт қилиб қўйишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячи Рахим Стерлингни жамоада олиб қолиш учун унинг трансфер нархини 50 млн фунтга кўтариб қўйишни мақсад қилган.

"Ливерпуль" Стерлингни сотиб олишга ҳаракат қилаётган клубларни уни сотиб олиш фикридан қайтариш учун футболчининг трансфер нархини оширмоқчи.

"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс ҳам футболчи жамоада қолишини таъкидлади.

"Мен клуб рахбарлари номидан гапира олмайман, аммо уларнинг Стерлинг борасидаги фикрлари ҳақида хабарим бор ва айтишим мумкинки у жамоада қолади. Унинг жамоа билан яна икки ярим йиллик шартномаси бор ва у ҳеч қаерга кетмайди.  Биз барчамиз совринларни ютиш учун ҳаракат қиламиз, ўйлаймкни Стерлинг ҳам ҳудди шундай мақсадга эга ва клубда қолади. Унинг ҳам, бизнинг ҳам мақсадимиз бир ва биз бу мақсад йўлида бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - дейди Рожерс.

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:03, 03.04.2015.
Ўқилди: 2730 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.