Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг янги мавсумига старт берилди.
Ноқулай рақиб “Пахтакор-2” меҳмони бўлган “Оқ-тепа”совуқ анъанани буза олмади. Яъни, шу кунга қадар ёш “шерлар” “Оқ-тепа”га ўз майдонидаги беллашувларда имкониятни бой бермаган. Биттагина баҳсда дуранг қайд этилганди. Бугунги беллашувда ҳам ўша анъана давом этди.
Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан даставвал мезбонлар дарвозани ишғол қилишди. Рамзиддин Тўхтаназаров ҳимоячиларимизнинг хатосидан унумли фойдаланди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Абдул Азиз Юсупов бош билан ажойиб тарзда Акмал Турсунбоев қўриқлаган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун қатор имкониятлар бўлди, бироқ охирги ўн дақиқаликда омад мезбонларга кулиб боқди. Дилмурод Қодиров 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини кучли зарба билан дарвозага йўллади. Рустам Дадабоев зарбани бартараф этган бўлса-да, тўп қўлидан чиқиб дарвоза чизиғидан ўтиб кетди. Қолган дақиқаларда “Оқ-тепа” харчанд уринмасин вазиятни ўнглай олишмади.
Ўзбекистон Биринчилиги – 2015
Биринчи босқич. 1-тур
ПАХТАКОР-2 – ОҚ-ТЕПА - 2:1 (0:0)
4 апрель. Тошкент. “Чилонзор” стадиони.
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Шавкат Файзиев (Жиззах), Камолиддин Абдураимов (Жиззах).
Захирадаги ҳакам: Рустам Лутфулин (Тошкент).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).
“Пахтакор-2”: Акмал Турсунбоев, Дилмурод Қодиров, Абдужамол Исроилов, Рамзиддин Тўхтаназаров, Достон Ибрагимов (Билол Тошмирзаев, 60; Ҳожиакбар Валижонов, 90), Саиджамол Давлатжонов, Диан Талхатов, Жасур Яхшибоев, Бекзод Ғанижонов (Абдуқодир Ортиқов, 46; Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 69), Жамшид Юсупов, Хушнуд Одилов.
“Оқ-тепа”: Рустам Дадабоев, Ярослав Крушелницкий, Сергей Рекун (Сардор Соибов, 81), Фарҳод Мирааҳматов, Анвар Раҳимов, Иззатилла Абдуллаев (Иброҳим Нўъмонов, 56), Элдор Эргашев (Муҳаммадали Файзуллаев, 80), Жўрабек Собиров, Абдул Азиз Юсупов, Темур Яфаров, Илдар Магдеев (Зафаржон Қорақулов, 77).
Голлар: Рамзиддин Тўхтаназаров, 52 – 1:0. Абдул Азиз Юсупов, 55 – 1:1. Дилмурод Қодиров, 85 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Достон Ибрагимов, 41. Рамзиддин Тўхтаназаров, 59. Иброҳим Нўъмонов, 81. Ярослав Крушелницкий, 88.