Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

ОЧЛ. «Ас-Садд» Тошкентга келишдан олдин ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги рақиби "Ас-Садд" Тошкентга келишдан олдин миллий чемпионатда "Ал-Ғарафа"га қарши ўйин ўтказди. Кеча оқшом бўлиб ўтган мазкур баҳсда "Ас-Садд" рақиби устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи тайм майдон эгалари фойдасига 3:1 ҳисобида якун топди. Танаффусдан кейин "Ас-Садд" яна икки бор тўп киритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани таъминлади. Айни пайтда "Ас-Садд" 51 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда боряпти. Бу жамоа навбатдаги ўйинини Тошкентда ОЧЛ 4-тур доирасида "Локомотив"га қарши ўтказади. Улар 6 апрель кечки пайт юртимизга етиб келишади.

Қатар юлдузлар лигаси. 24-тур
"Ас-Садд" - "Ал Гарафа" 5:1
Голлар: Юсеф Аҳмад (5), Алсенҳажи (7, 26), Мурики (64), Графите (71) - Кесеру (29).

"Ас-Садд" таркиби: 1.Саад аш-Шийб, 39.Нодир Белхаж, 40.Ли Жунг Су, 6.Муҳаммад Касола, 3.Абдулкарим Ҳассан, 70.Мусъаб Ходер, 37.Ҳ.Алсенҳожи, 20.Юсуф Аҳмад, 9.Мурики, 11.Ҳассан Холид, 8. Али Ассадалла
Захирадан тушганлар: 32.Графите, 98.Умар Яҳё, 94. Ҳамад Мансур

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 09:29, 05.04.2015.
Ўқилди: 3386 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик