Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Юрий Лукин: «Бир киши кўплигимиздан фойдаланишимиз керак эди»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Қизилқум» (2:2) учрашувидан сўнг дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Юрий Лукин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Юрий Павлович, ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Қизиқ ўйин бўлди, рақиблар иккита ҳужумда иккита гол уриб кетишди. Умуман олганда Самарқандда омадимиз келмаяпти. Ўтган йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраганимизда икки голни ҳам ҳимоячимиз дарвозамизга киритиб қўйганди. Бугун ҳам ўйин борасида устунлик қилиб вазиятларни голга айлантиришда кўплаб имкониятларни кўкка совурдик. Сўнгги дақиқадаларда эса ниҳоят омад кулиб боқиб, ҳисобдаги мувозанатни тикладик.

- Мезбонлар ишончли натижада ғалаба қозонаётганди. Аммо «Динамо»нинг иккинчи голидан бир дақиқа ўтиб, бош ҳакам ҳимоячини тушунарсиз тарзда четлатди, 90+2 дақиқада эса пенальти, 90+5-дақиқада эса шубҳали гол. Мутахассис сифатида фикрларингиз?

- «Динамо» футболчилари вақтни жуда кўп чўзишди, бу учун эса ҳакам 5 дақиқа эмас, 15 дақиқа қўшиб бериши керак эди, аслида! «Динамо» футболчисининг четлатилиши ҳам тўғри қилинди – у ўша вазиятда вақтни жуда кўп чўзди.

- Бу вазиятда футболчи захирадан дарвозабон майдонга тушаётганлигини кутаётганди-ку?!

- Сиз ўйинни кўрдингизми? Мезбонлар вақтни жуда кўп чўзишди. Ҳакам бир эмас, иккинчи футболчини ҳам майдондан четлатиши керак эди!

- Жамоангиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Шогирдларим ўйин давомида ёмон ҳаракат қилишмади, охиригача курашишди. Ўйин охирида эса ирода кўрсатишди, бунинг учун улардан миннатдорман. Аммо биз қанотлардан кўпроқ ҳужум қилиб, ўйин тизгинини бермаслигимиз, майдонда бир киши кўплигимиздан фойдаланишимиз керак эди. Афсуски бундай ўйинни «совға» қилдик ва бугун юта олмадик.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:19, 05.04.2015.
Ўқилди: 2914 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.